Аслида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги кадрлар алмашинуви масаласига алоҳида тўхталиш, ким қаерни эгалладию, ким нимага қодирлиги ҳақида бироз мулоҳаза юритиш ниятида эдик. Лекин мамлакатнинг бош медиа корхонасидаги ўзгаришлар шу қадар кўп ва шу қадар тезликда рўй беряпти-ки, бугун айтадиган гапинг эртага ўз мантиғини йўқотиб қўймоқда.
Энг сўнгги янгиликлардан сўз очадиган бўлсак, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Хайрулла Нуриддиновнинг яна компания раисининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтгани бўлди. Куни кеча унинг “Ўзбекистон” телеканали директорлигига тайинлагани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Нуриддиновнинг ўрнига ўтирган Баҳодир Юнусовнинг тақдири ҳозирча номаълум.
Яна бир қайноқ ўзгариш – Нодир Тўлагановнинг янги ташкил этилган “Ўзбекистон 24” телеканалига раҳбар бўлганлигидир. Ваҳоланки, унинг ТВ оламини тарк этганига ҳеч қанча вақт бўлмаган эди. Катта ниятлар билан янги телеканалга директор бўлган Озод Ҳамидхўжаев эса хали ўз ишидан завқ олиб улгурмасдан “хонасидан чиқиб кетишга” мажбур бўлди.
Шунингдек, техник масалалар бўйича раис ўринбосари этиб, ушбу лавозимни бир мунча вақт илгари тарк этган Нусрат Ҳикматулаевнинг яна ўз курсисига қайтаётгани хақида миш-мишлар ҳам йўқ эмас. Агар бу рост бўлса, қадрдон касбига яқинда қайтган Шуҳрат Расуловнинг вазифаси яна сўроқ остида қолади.
Хуллас, МТРКдаги ўзгаришлар яна қанча давом этишини тахмин қилиш мушкулга ўхшайди. Шундай экан, янги раис Бобур Алихоновга сабр, бардош ва сокинлик тилаб қолишдан бошқа иложимз йўқ.
Ўзгаришлар тиниб, ҳар бир чойнак ўз қопқоғини топиб бўлганидан кейин, мавзуга яна қайтамиз. Ва ўшанда насиб қилса, бир пиёла чойдан хўплаб ҳаммаси ҳақида бафуржа суҳбатлашамиз.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»