9 525
Мавлуда Асалхўжаева: “Халқнинг топганини ҳалол-ҳаромга ажратиш Эркин Комиловга қолдими?”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 3 август куни ижодкорлар зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда тўйлардаги ортиқча дабдаба ва шуҳратпарастлик иллатларига барҳам бериш, тўйларни миллий урф-одатларимизга таянган ҳолда, кераксиз сарф-харажатлардан холи ўтказиш ҳақида гапирганидан сўнг, бу масала муҳокамалар майдонининг асосий мавзусига айланди.
Бундан бир неча кун аввал, интернет тармоғида Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг тўйлар мавзусидаги интервьюси тарқалди. Унда актёр дабдабали тўйларни ҳаромдан пул топганлар қилаётганига иддао қилган. Актёрнинг бу гапи ижтимоий тармоқлар ва халқ орасида кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Интернет орқали актёрнинг айтганларига нисбатан қарши фикр билдирганлар сони тобора ортиб бормоқда.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева Instagram’даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга чиқиб, Эркин Комиловнинг гапларига ўз муносабатини билдирди.
“Тўғри, тўйларимизда кундан-кунга дабдаба, ортиқча сарф-харажатларга берилиш одатлари учрамоқда. Баъзи одамлар фарзанди бахтини мол-дунёда деб билади, афсуски. Нима бўлган тақдирда ҳам устоз санъаткор Эркин Комиловнинг дабдабали тўй қилаётганларни пулни ҳаромдан топганга чиқаришларини тўғри деб билмайман.
Биз санъаткорлар шу халқнинг хизматини қиламиз, тўйига, яхши кунига борамиз, пулини оламиз. Пулини олиб туриб, яна ўша пулни ҳаром дейишимиз тўғрими? Эркин Комиловнинг ўзи ҳам тўйларга борган, бошловчилик қилган, у кишига ҳам халқимиз меҳнати учун ҳақ тўлаган. Хўш, халқнинг топганини ҳалол-ҳаромга ажратиш Эркин ака қолдими? Менимча, йўқ. Инсон гапираётган гапини ўйлаб, бировга озор бермайдиган қилиб гапириши, донишмандларча, ёшига мос ҳолда ётиғи билан тушунтириши керак. Пулингизни дабдабага сарфлагунча давлат равнақига ҳисса қўшинг, корхона ёки хусусий бизнесингизни ташкил қилинг, одамларга ёрдам қўлини чўзинг десалар, яхши бўларди. Вақти келиб Эркин акани кўрсам, бу гапларни у кишининг ўзига айтаман”, дейди Асалхўжаева.
Манба: Qalampir.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади