Бир гуруҳ санъаткорлар мукофотланди

Муниса Ризаева ва Отабек Муҳаммадзоҳид “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан бир гуруҳ санъат ва маданият намояндалари давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Жумладан, Ғиёс Бойтоев, Рустам Ғоипов, Матёқуб Матчанов, Учқун Тиллаев ҳамда Раъно Ярашевага “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
Шунингдек, Эркин Комилов ва Ёдгор Саъдиев “Буюк хизматлари учун” ордени билан, Убайдулла Омон ҳамда Бегзод Муҳаммадкаримов эса “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.
Бундан ташқари, Элёр Носиров, Маҳмуд Намозов ва Тоҳир Содиқов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган бўлса, Анвар Ғаниев, Улуғбек Қодиров ва Алишер Узоқов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.
Шу билан бирга, яна бир қатор ижодкор ва санъат арбоблари ҳам давлат мукофотларига сазовор бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!