
“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз ва хонанда Фарруҳ Раимов оиласида яна бир қизалоқ дунёга келди.
6 сентябрь кунига ўтар кечаси дунёга келган фарзанд ҳақидаги илк хушхабарлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.
“Qalampir.uz” нашри ёзишича, ҳозирда хонанда ҳам, жажжи меҳмон ҳам ўзини яхши ҳис қилаябди. Чақалоқ ҳақидаги маълумотлар ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Дилсўз тахаллуси билан ижод қилувчи Гўзал Жуманиёзова ва Фарруҳ Раимов оиласидаги илк фарзанд ҳам қиз бўлиб, у 2015 йилда дунёга келган эди. Қизалоққа Дилсўз исми қўйилган эди.
Ижодкорларни янги меҳмон билан табриклаб, қизалоқ умри узоқ ва бахтли қиз бўлиб вояга етишига тилакдошмиз! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар