
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон "Фаридам эстофетаси"нинг ғолиби билан дуэт куйлашини айтганди. Хонанда ниҳоят ваъдасининг устидан чиқди. Дуэт "Нархи қанча меҳрни, айтинг?" деб номланади. Хонанда ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш анъанасини давом эттираётгани кишини қувонтирмай қўймайди.
"Кундан кунга шу мавзудаги қўшиқни куйлаб тўғри иш қилганимга амин бўляпман. Оддийгина меҳр-оқибатни арзимаган пул, мансаб, шон-шуҳрат каби ўткинчи нарсаларга осонгина алмаштириб юборганларни кўриб, фикрим яна ўз исботини топди. Бундай ҳолатларга сира бефарқ қараб туролмайман. Чунки бизни боғлаб турадиган уй-жой, кийим-кечак, янги русумдаги автомашина, пул, мансаб эмас, балки меҳр-оқибатимиз, ҳис-туйғуларимиз. Аслида ҳаётимиз мазмуни қайсидир маънода керак вақтда бир-биримизга ёрдам қўлини чўза олишимиз эмасми?" дейди Сардор Раҳимхон.
Манба: darakchi.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар