
Тошкент вилояти Бўка тумани Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари “Ты супер! Танцы” халқаро лойиҳаси ҳакамлар ҳайъатини юракларини забт этишди. Ушбу лойиҳанинг илк сони 2 сентябрь куни Россиянинг НТВ телеканалида намойиш этилди.
Лойиҳада Анастасия Молокова, Дурдона Иргашева ва Моника Додарбекова хоразмча рақс ижро этишди.
Уларнинг шижоати, жўшқинлиги ва санъати россиялик профессионал рақс ва телевидения саноати усталари томонидан юқори баҳоланди.
Ҳакамлар ҳайъати қаторида Егор Дружинин, Кристина Кретова, Евгений Папунаишвили ва Анастасия Заворотнюклар бор эди. Ўзбекистонлик қизларнинг ёрқин чиқишлари уларни лойиҳанинг иккинчи босқичига йўл олишини таъминлади.
“Ты супер! Танцы” танлови бир неча босқичдан иборат бўлади. Танловда дунёнинг 13 мамлакатидан 6 дан 18 ёшгача бўлган 145 нафар болалар ва ўсмирлар иштирок этмоқда.
Уларнинг барчалари ота-она меҳридан маҳрум болалар.
Манба: darakchi.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар