
Хонанда Муниса Ризаева интернетда яна бир жанжалга аралашиб қолди.
Ўтган ҳафта унинг Instagram’даги саҳифаси баҳс-мунозараларга тўлиб-тошди.
Маълум бўлишича, хонанда тўй маросимларига бориш учун гонорар нархини оширган. Кўпчилик мухлислар бу масала юзасидан эътирозларини унинг саҳифасида қолдирган.
“Сизга қарсак чалаётган халқнинг тўйига фалон миллион сўмга боришингиз тўғрими?” қабилидаги саволларга Ризаева “Кўрпангизга қараб оёқ узатинг” деб жавоб берган.
“Сизлар қанақа қилиб пул топасизлар? Менга жудаям қизиқ? – деб ёзди ўз саҳифасида мухлислари билан баҳсга киришган хонанда. – Сизларда имконият бўлганда сизлар нафақат 700 ёки 800 (доллар) сўрардинглар, анча кўпроқ сўрардинглар, бунга умуман шубҳам йўқ. Қанча кўп инсон топади, шунча кўп расход бўлади ва иштаҳа очилади”.
“Унда магнитофон олинг ва диск қўйиб ашула эшитинг!!! – маслаҳат берди Ризаева мухлисларига. – Кўрпангга қараб оёғингни узат дейди!!!”.
Баҳслар ниҳоясини топавермагач, хонанда ўзига ёқмаган изоҳларни ўчириб ташлаши, фойдаланувчиларни блоклашини айтди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар