16:18 / 26.09.2017
9 198

Сердар Ортач Юлдуз Усмоновадан “Санамгина” ни бир неча бор куйлаб беришини сўради (Видео)

Сердар Ортач  Юлдуз Усмоновадан “Санамгина” ни бир неча бор куйлаб беришини сўради (Видео)
Туркиялик машҳур хонанда Сердар Ортач 25 сентябрь куни пойтахтимизнинг “Истиқлол” санъат саройида ўзининг концерт дастурини тақдим этди.

Концертнинг илк куни кутилмаган ҳодисаларга бой бўлди. Концерт ўзбек санъаткорлари билан дуэтлар, қизиқарли чиқишлар, мухлисларнинг қарсакларига бой бўлди.

"Инстаграм" тармоғи ушбу концертдан олинган фото ва видеоларга тўлиб тошди. Шундай видеолардан бири Кинорама.уз саҳифасига жойланган бўлиб, унда турк хонандаси Ўзбекистон халқ артисти билан бир саҳнада ундан “Санамгина” таронасини бир неча бор куйлаб беришини сўраганининг гувоҳи бўлиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мазкур концерт ташкилотчиси режиссёр Саъдулла Абдуллаев. Бугун, 26 сентябрь куни концертнинг иккинчи куни бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сердар Ортач Юлдуз Усмоновадан “Санамгина” ни бир неча бор куйлаб беришини сўради (Видео)