Алишер Навоий номидаги Кино саройида Жанубий Корея кинолари фестивали очилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб фуқароларнинг яшай бошлаганининг 80 йиллигига бағишлаб «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Маросимда ижодий ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, кинорежиссёрлар ва санъацевар ёшлар иштирок этди.
Маданий анжуман Ли Хван Гён томонидан суратга олинган «Еттинчи камерадаги мўъжиза» фильми билан бошланди. Унда оилавий муносабатлар, ёшлар ҳаёти, садоқат ва инсон иродаси ҳақида ҳикоя қилинади.
Тадбир кунлари Жанубий кореялик киноижодкорларнинг «Қирол тикувчиси», «Абадий» ва «Можаро сабабчилари» фильмлари намойиш этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди