Кузги фотосессияни тақдим этган хонанда Манзурани «инстаграм» сахифасида кузатадиганлар аллақачон унинг кийиниш услуби ўзгарганини сезиб, изоҳларда буни эътироф этишмоқда деб маълум қилди sayyod.com.
Манзуранинг ўзи бу борада нима дейди?
— Мухлисларингиз сезган ва эътироф этган бир нарса: «Манзура ёпиқроқ кийина бошлабди».
— Ақл кирипти-да 40 ёшимда. Шунда ҳам ақл кирмаганида ёмон бўларди. Биласизми, бу ёшимда хам шаҳват диққатида бўла олмайман. Ёшга монанд улғайиш керак ва сенга фарзанддек келадиган ёшлар кўзида шу ёшдаям уятсиз кўриниб туриш яхшимас. Беҳаё бўла олмайман, ақлим кирди! Бундан ноқулайлик сезаман ва демакки бу мени айбим бўлиб ўзимни нотўғри намойиш этганим дегани. Ёшни борича қабул қилиш керак, қариш керак деганимасу лекин донороқ бўлиш керак.
Бизда тушунчалар нотўғрироқ кечади, гўёки модами демак ечиниш керакдек. Натижада Беҳаё ва уятсиз кўриниш юзага келади.
Ёш ўтган сайин ёпиқроқ кийиниш бу салобатли, савлатлироқ ва қайтага ёшартиради. Либосларни қоматга мос, тўғри танланса бўлгани.
Таниқли актёр Валентин Гафт бу борада ғарб шоу-бизнеси жуда бузуқ ва уятсиз деб ўринли фикр билдиргани ҳақдаги видеони кўргандим. Афсуски шоу-бизнес бутун дунёда шу қадар бузилганки, модани ўзи уни бошқармоқда. Енгилтакми ё қўшиқчими фарқи қолмай шоу-бизнес фаҳш-бизнесга айлангандек. Буни бари хориждан эсмоқда, уларда на маънавият бор ва на қадрият, хаммаси танасини сотиш бўлиб қолган.
Уни таъсири афсуски бизга ҳам сезиляпти, бизда эса маънавият ва маданият бор хамда у бирламчи!
Хонанда Манзуранинг қай тарафга ўзгарганини эса суратларда кўришимиз мумкин:
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади