Андижон шаҳри давлат солиқ инспекциясининг буйруғига асосан ўтказилган рейд тадбирида Асака тумани Сарбонтепа маҳалласида яшовчи фуқаро Фурқатбек Қосимов тўй маросимида хонандалик хизмати учун 500 АҚШ доллари олиб, нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўйган.
Андижон шаҳри Султонжўра маҳалалси Шохрухмирзо кўчасида яшовчи фуқаро Умидбек Зафаров тўй маросимида хонандалик хизмати учун 300 АҚШ доллари олиб, нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўйганлиги ҳақида Даракчи нашри хабар берди.
Андижон тумани Хортум маҳалласида яшовчи фуқаро Расулжон Мамажонов хонандалик хизмати учун 200 АҚШ доллари олиб, нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўйган.
Уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилди.
Президентнинг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида “Товар (иш ва хизмат)лар учун тўловларни чет эл валютасида амалга ошириш тақиқланади... товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланади.” “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш