
Россиялик хонанда Наргиз Зокирова “Главная сцена” телелойиҳасидаги бошловчиликдан воз кечди. Бу ҳақда у Super порталига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Россия 1” каналининг лойиҳаси бўлмиш “Главная сцена”нинг тўрт қисмида иштирок этган санъаткор йўлини мустақил давом эттиришини билдирди.
“Съёмкалар чоғида экранда кўрганларим бу кўрсатув ҳақидаги тасаввурларимга умуман мос келмайди, - деди Зокирова. – Мен шоу яратувчилари ва иштирокчиларига илиқ муносабатдаман, аммо, ўйлашимча, бошловчи эмас, қўшиқчиман. Вақти келиб бошловчи бўлсам ҳам, бошқа мусиқий шоуда бўламан”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар