
Брэдли Купер ва Ирина Шейк жуфтлиги айни пайтда Малибу қирғоқларида ҳордиқ чиқаришмоқда. Улар дам олишга ярим ёшли қизалоқлари Лея де Сенани ҳам бирга олиб кетишган.
Одатда ушбу жуфтлик шахсий ҳаётларини омма эътиборидан яширишга уринадилар. Бошқа юлдузлар каби қизларининг расмини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришмайди, у ҳақида имкон қадар камроқ гапиришга ҳаракат қилишади. Кўча-кўйда юрганда ҳам қизалоқнинг юзини паппарацилардан тўсиб оладилар.
Юлдузли жуфтликнинг Малибудаги ушбу сурати эса интернетда пайдо бўлгач, кўпчилик мухлисларни қувонтирди. Суратда Брэдли ва Ирина, шунингдек Брэдлининг елкасига жойлашиб олган Леяни ҳам кўриш мумкин, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жуфтлик 2015 йилдан буён бирга. Уларнинг қизлари Лея эса 2016 йилнинг 21 март куни Лос-Анжелес шифохоналарининг бирида дунёга келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар