2017 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда Маданият вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази марказий аппарат ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мазкур давра суҳбатини маданият вазири Б.Сайфуллаев кириш сўзи билан самимий очиб берди, маданият ва санъат соҳасида ислоҳотларни ривожлантириш маънавий-маърифий тарғибот тизимини йўлга қўйишнинг асосий тамойилларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров ушбу Меморандумда кўрсатиб ўтилган барча ҳамкорликдаги ишлар юзасидан таклифлар билдирди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Маданият вазирлиги ўртасида тузилган бу ҳамкорлик асосида театр санъати, миллий ва замонавий қўшиқчилик, рақс санъати ҳамда телерадиоканалларда эфирга узатиладиган қўшиқ ва клипларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизнинг санъат саройларида тақдим этиладиган концерт дастурларининг ўзбек миллий маънавиятини юксалтиришга қўшаётган ҳиссасини оширишга қаратилган тарғибот ишлари, ижодкорларнинг фаолияти, кийиниш маданияти, саҳнада ўзини тутиши, имиджи, муомала маданиятини назоратга олишни кўзда тутувчи ҳамкорлик ишлари, маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбия масалаларида кенг кўламли фаолият олиб бориш назарда тутилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди