date

Зарина Йўлдошева кийиниш услуби ҳақида изоҳ берди

Зарина Йўлдошева кийиниш услуби ҳақида изоҳ берди

Актриса Зарина Йўлдошева “Наво меҳмонда” лойиҳасидаги суҳбатда ўзининг кийиниш услуби ҳақида очиқ фикр билдирди. Унга кўра, унинг бугунги услуби замонавий трендлар таъсирида эмас, балки йиллар давомида шаклланган шахсий дид ва қарашлар маҳсули ҳисобланади.

“Онам мени болалигимдан шундай тарбия қилганлар: нима ярашса, ўшани кийгин, дер эдилар. Шунинг учун мен ўзимга ёққан ва ярашган кийимларни танлаб кийиб келганман. Ҳозиргача ҳеч ким 'буни киймагин' ёки 'бундай кийиниш мумкин эмас' деб айтмаган”, дейди актриса.

Унинг таъкидлашича, баъзи пайтларда ёпиқ, баъзан эса очиқ услубдаги кийимларни танлайди — бу унинг кайфияти ва танловига боғлиқ.

“Кўпчилик 'сиз ўзгаргансиз' деб изоҳ қолдиради. Аслида эса мен аввал ҳам шундай кийинганман, фақат илгари Instagramдан фаол фойдаланишни яхши билмаганман. Энди эса платформани яхшироқ тушуниб, ўз саҳифамни юритишни ўрганяпман”, дейди у.

Зарина Йўлдошева ўз сўзида у машҳурликка эришгач ўзгаргани ҳақидаги фикрларни рад этиб, унинг кийиниш услуби азалдан шундай бўлганини қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Зарина Йўлдошева кийиниш услуби ҳақида изоҳ берди