22:19 / 06.11.2017
8 210

Баҳром Назаров матбуот анжуманида янги концерт дастури ҳақида гапирди

Баҳром Назаров матбуот анжуманида янги концерт дастури ҳақида гапирди
Бугун Матбуот анжуманлар уйида хонанда Баҳром Назаровнинг янги 14, 15, 16 ноябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтадиган концерт дастури олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда хонанданинг ўзи, концерт ташкилотчиси Аброр Пўлатов, шоир Хушнуд Дарвеш ҳамда матбуот анжумани ташкилотчиси Феруз Муҳаммад журналистларнинг деярли барча қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Бу йилги «Интизор» деб номланган концерт дастури Баҳром Назаров ижодидаги учинчи яккахон концерти бўлиб, бундан аввал хонанданинг «Шукрона», «Бахт учун» деб номланган концерт дастурлари тақдим этилган.
«Концертни «Интизор» деб номлашимизга сабаб мухлисларимизни соғиниб, интизор бўлиб кутганмиз. Қолаверса, Огаҳий ғазали билан «Интизор» деб номланган янги қўшиқ тайёрладик.

Бу йилги концерт дастуримизнинг репертуаридан жой олган қўшиқларимиз асосан ранг-баранг бўлишини хоҳладик. Яъни она ҳақида, Ватан мавзусида ҳамда севги-муҳаббатга оид янги қўшиқларни мухлисларга тақдим этишни ният қилдик», — деб маълумот берди хонанда концерт ҳақида журналистлар билан учрашувда.

Бу йилги «Интизор» деб номланган концерт дастуридан ўнга яқин янги қўшиқлар ўрин олган. Концерт Абдулла Ориповнинг «Ўзбекистон Ватаним маним» шеъри асосида яратилган қўшиқ билан бошланиши режалаштирилган. Дастурнинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминлаш мақсадида қизиқчи Шукрулло Исроилов концертни олиб боради. Бундан ташқари, «Гап йўқ» триоси ҳам қизиқарли кўринишлар тақдим этиши ҳақида журналистлар билан учрашувда гапириб ўтилди.

Матбуот анжумани сўнгида Баҳром Назаров оммавий ахборот ходимлари таклифига биноан жонли ижрода «Абдулла Орипов сўзи билан янги яратилган «Ўзбекистон Ватаним маним» қўшиғидан парча ижро этди. Қўшиқ анжуман иштирокчиларига маъқул бўлди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Баҳром Назаров матбуот анжуманида янги концерт дастури ҳақида гапирди