
Ўзбек эстрадаси вакилларидан бири Сардорбек Мамадалиев яқинда уйланишини тасдиқлади. Бу ҳақда санъаткор “Даракчи” мухбири билан бўлган суҳбатда маълум қилган.
Мамадалиевнинг таъкидлашича, ижод билан бандлиги туфайли уйланишни шу вақтгача кечиктириб келаётган эди.
“Тўй куни ҳали аниқ бўлмагани учун бу ҳақда ҳеч кимга айтмагандим, - деди у. – Аммо тўй санаси кутилмаганда белгиланди. Барча мухлисларимни тўйга таклиф этиб қоламан”.
Шу билан бирга, санъаткор унинг тўйи қаерда бўлиб ўтиши ҳақида маълумот бермади.
Kun.uz изоҳи: Айрим санъаткорларнинг “Инстаграм” ижтимоий тармоғида қолдираётган сурат ва изоҳларидан Сардор Мамадалиевнинг тўйи бугун, 10 октябрь санасида бўлиб ўтаётгани ҳақида гумон қилиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар