
Оскар мукофоти совриндори, актёр Жорж Клуни кино бўш вақтининг деярли барчасини олиб қўяётгани ва оиласига кўпроқ эътибор кўрсатиш истаги сабабли кино оламини бутунлай тарк этди.
“Мен кинода узоқ вақт давомида бош ролларни ижро этдим. Ёшим 56 га чиқди ва янги қизлар билан танишиш учун киноларда суратга тушишга ортиқ эҳтиёж қолмади. Нима бўлганда ҳам, шундай қилишим керак” дейди актёр ҳазиломуз тарзда.
Хабарда келтирилишича, Жорж Клуни ўз фаолияти давомида 70 ортиқ фильмларда суратга тушган.
Эслатиб ўтамиз, актёр 2014 йили британиялик ҳуқуқшунос Амаль Аламуддин билан оила қурган, шу йилнинг ёз фаслида эса эгизак фарзандлари туғилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар