date
views 6 993

Дмитрий Хворостовский вафот этди

Дмитрий Хворостовский вафот этди
Бугун машҳур опера хонандаси Дмитрий Хворостовский Лондон шаҳрида 55 ёшида вафот этди. Хабарда айтилишича, бу ҳақида оммага Дмитрий Маликов маълум қилган.

Маликовнинг сўзларига қараганда, Хворостовскийнинг вафоти ҳақида унга хонанда билан жуда яқин бўлган ва Лондонда ҳам унинг ёнида турган шоира Лилия Виноградова айтган. Опера хонандаси Лондон вақти билан 03:36 да вафот этгани қайд қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Хворостовский 1962 йили Красноярскда таваллуд топган. 1994 йилдан буён Лондонда истиқомат қилиб келган. Хонанда Россия ҳалқ атристи унвони соҳиби эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дмитрий Хворостовский вафот этди