Гап Филип Киркоров ижросида янграган “Щелковая нит” қўшиғи устида боради. Франциялик Жильберт Синуэ бу қўшиқ аслида унга тегишли экани, уни хонанда Далида учун ёзгани, ҳануз Далида бу қўшиқни ижро қилишда давом этаётгани, Киркоров эса очиқчасига ўғирлаб, қўшиққа “Щелковая нит” деган янги ном бериб, янги оранжировка билан куйлаб келаётгани ҳақида маълум қилган. Иш судлашишгача бориб етди. Филипп Киркоров, “Филипп Киркоров продакшн”, “Первое музыкальное издательство” компания ва студиялари устидан илк суд мажлиси 2018 йил 18 январ куни Москва шаҳар суди биносида бўлиб ўтади.
Франциялик Жильберт Сенуэ Киркоров ва унга тегишли икки компаниядан муаллифлик ҳуқуқини поймол қилгани учун 5 миллион рублдан товон пули талаб қилишни мўлжаллаб юрибди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йили Киркоровни Франциядаги “Space” гуруҳи хонандаси Дидье Маруани унинг “Жестокая любовь” деб номланган қўшиғини ўзлаштирганликда айблаган ва муаллифлик ҳақидаги қонунни бузгани, маънавий зарар учун товон пули талаб қилган. Киркоров товон пули тўлашга рози бўлган. Аммо пул миқдорини сир тутганди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди