
Зилола Мусаева ўзбек санъаткорлари орасида биринчилардан бўлиб чет эл артистлари билан ҳамкорлик қилган, ҳозирда Шаҳзода тахаллуси билан нафақат Ўзбекистонда балки бутун МДҲ давлатлари орасида машҳурликка эришган хонанда.
У асли фарғоналик бўлиб, 1979 йил 28 июлда туғилган. Отаси Мусаев Баҳодир Фалсафа фанлар доктори, онаси эса Мусаева Меҳтира рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. 7 ёшигача Москвада яшаган Зилола Мусаева ўзи айтишича, ўзбек тилида сўзлашга қийналади. «Акцентим борлиги учун кўпроқ рус тилида гаплашаман. Ўзбек тилини асосан Юлдуз Усмоновадан ўрганганман» деб бу ҳақда изоҳ беради ўзи.
Мафтункор хонанда Шаҳзоданинг шахсий ҳаётига оид яна бошқа маълумотларни қуйидаги видео орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.

«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар