12:02 / 10.12.2017
5 665

«Евровидение-2017» ғолибига юрак кўчириб ўтказилди

«Евровидение-2017» ғолибига юрак кўчириб ўтказилди
«Евровидение-2017» мусиқа танловида ғалаба қозонган португалиялик хонанда Салвадор Собрал юрак кўчириб ўтказиш операциясини бошдан кечирди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

«Операция муваффақиятли ўтди. Салвадор жарроҳлик амалиётига тайёр эди, у жараённинг нақадар мураккаб эканлигини яхши тушунди», — дейди шифокор Мигел Абекасис.

Шифокор 27 ёшли хонандага уйга жавоб бериш ҳақида гапиришга эрта эканлигини ҳам таъкидлаб, «яқин кунлар ичида барча эҳтиёт чораларини кўриш зарурлигини» айтиб ўтди.

Абекасиснинг сўзларига кўра, хонанданинг тўлиқ соғайиб кетиши учун бир неча ой талаб қилинади. У, шунингдек, Собрал операциядан сўнг тўлақонли ҳаёт кечириши мумкинлигини қўшимча қилди.

«Евровидение-2017» танловида Amar Pelos Dois қўшиғи билан ғолибликни қўлга киритган Салвадор Собрал юрак хасталигидан азият чекаётган эди. У орган кўчириб ўтказиш операциясини кутиб, бир неча ой навбатда турди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Евровидение-2017» ғолибига юрак кўчириб ўтказилди