Гарри Поттер ҳақидаги романлар муаллифи Жоан Роулинг аллақачон тирик афсонага айланиб бўлган. Шу кунларда унинг адабиёт учун қилган хизматлари Букингем саройида Буюк Британиянинг “Шараф кавалерлари” ордени билан мукофотланди.
Хабарда айтилишича, адиба ушбу мукофотни шаҳзода Уильям қўлидан қабул қилиб олган.
Мазкур мукофотга Роулингдан ташқари Стивен Хокинг, Пол Маккартни, актриса Мэгги Смит каби машҳурлар ҳам сазовор бўлганлар.
“Бу мен учун катта шараф ва ушбу мукофот билан ғурурланаман. Ҳурматли инсонлар қаторини, айниқса, аёл ёзувчи сифатида тўлдириб туриш ҳақиқатан ҳам кўп нарсани англатади” дейди Роулинг.
Эслатиб ўтамиз, мазкур орден 1917 йилдан буён санъат, илм-фан, сиёсат, дин ва адабиёт йўналишларида топшириб келинади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди