17:20 / 16.12.2017
7 540

Робби Уильямс Тошкентдаги концертда томошабинларга «орқасини» кўрсатди (Видео)

Робби Уильямс Тошкентдаги концертда томошабинларга «орқасини» кўрсатди (Видео)
Аввалроқ, декабрь ойида уч нафар жаҳон юлдузи Ўзбекистонда концерт дастурини тақдим этиши ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 15 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ушбу концерт дастурлардан биринчиси, Британия поп-мусиқа санъати юлдузи Робби Уильямснинг концерти бўлиб ўтди. Бу тўғрида Қалампир нашри танқидий руҳда мақола эълон қилди.

Робби Уильямс Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрмоқда. У бу халқнинг маданияти, маънавияти, шарқнинг ўзига хос урф-одатлари ҳақида маълумотга эга бўлмаслиги табиий. Аслида у бу халққа ҳурматда бўлганида унинг қадриятларига ҳам ҳурматда бўларди.Гапни бежиз ҳурмат масаласига бориб тақаганимиз йўқ. Гап шундаки, 15 декабрь куни бўлиб ўтган концертда Робби Уильямс ўзини шу қадар маданиятсиз тутганки, концертга борганларнинг кўплари шикоят билан бизга мурожаат қилишди.

Хонанда ажнабийлардек кўринишда, оммавий маданиятга хос либосларда саҳнага чиққани етмагандек, юбкасини кўтариб, ортини мухлисларга кўрсатишига нима дейсиз? Шуми маданият, шуми хонанда олган пулини, ишончни, мухлислар олқишини оқлагани? Шуми унинг ўзбек халқига ҳурмати? Бу ўринда ташкилотчиларни танқид қилишга ҳам тилинг бормайди. Гапни гапир уққанга деганларидек, асли тарбиясиз бўлган одамга ҳар қанча тарбияни ўргатманг, бари бефойда. У истаганини, билганини, кўрганини қилади. Робби Уильямс ҳам шундай қилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган сурат ва видеолар эса ўзбекистонлик мухлислар ўртасида кескин танқидларга сабаб бўлмоқда. Агар хориж юлдузларининг концерти шу бўлса, улар бизга керакми?

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Робби Уильямс Тошкентдаги концертда томошабинларга «орқасини» кўрсатди (Видео)