10:30 / 20.12.2017
15 239

Ўзбек санъатида яна оғир йўқотиш: ҳофиз Ҳожиакбар Раҳматов вафот этди

Ўзбек санъатида яна оғир йўқотиш: ҳофиз Ҳожиакбар Раҳматов вафот этди
Ўзбек миллий эстрада санъати яна бир оғир жудоликка юз тутди. Таниқли хонанда, кўплаб қўшиқлари билан мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган ҳофиз Ҳожиакбар Раҳматов кеча, 19 декабрь куни тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.

“Меҳрибон, дастурхони очиқ, ҳаётни яхши кўрадиган ва яхши санъати бор меҳнаткаш хонандамиз оламдан ўтди. Яратганнинг ишлари шундай экан. Мен Ҳожиакбарнинг оила аъзоларига ўз оилам номидан чуқур таъзиямни билдираман. Барча санъаткорлар эшитиб хафа бўлдик”, деб ёзади Эрқулова.

Ҳожиакбар Раҳматов фаолияти давомида 50 дан ортиқ қўшиқлар яратган. Гарчи қўшиқлари кўп бўлмаса-да, унинг қўшиқларини тингловчилар севиб эшитарди. Айниқса, 90-йиллар ўрталарида Ҳожиакбар Раҳматовнинг овозини Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовникига ўхшатган, икки овозни бир-биридан ажрата олмаганлар ҳам бор.

Хонанда халқ орасида “Эшигингни билмай очдим” номли қўшиғи билан машҳур эди.

1965 йилнинг 11 апрелида таваллуд топган хонанда 52 ёшида вафот этди. Маълум қилинишича, марҳумга жаноза бугун, 20 декабрь куни пешин намозидан сўнг ҳофизнинг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Дўмбиробод даҳасидаги ҳовлиси яқинидаги масжидда ўқилади.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбек санъатида яна оғир йўқотиш: ҳофиз Ҳожиакбар Раҳматов вафот этди