13:38 / 23.12.2017
7 468

Селена Гомеснинг онаси Жастин Бибер сабаб шифохонага тушди

Селена Гомеснинг онаси Жастин Бибер сабаб шифохонага тушди
Мана бир неча ойдирки, хонандалар Селена Гомес ва Жастин Бибер муносабатлари қайта тикланган. ОАВ эса тез орада Жастин Селенанинг қўлини сўраш ниятида эканлигини ҳам маълум қилмоқда.

“Жастин Селенага ўз қўли ва юрагини ҳудди мажбур инсон каби таклиф қилмоқчи эмас. У ўзини кўрсатиши керак деб билади. Шунингдек, Биберни суюклисининг оиласидаги келишмовчиликлар ҳам тўхтатиб турибди. Селена эса фурсат пойлаяпти” дейди жуфтликка яқин бўлган ва маълумот етказган инсон.

Айтишларича, Жастиннинг бундай қарорга келишига Селенанинг буйрак кўчириб ўтказиш операциясини бошдан кечиргани, шунингдек тери силидан ҳам азият чеккани сабаб бўлмоқда. “Ҳаёт қисқа ва Жастин исталган пайтда ҳолат ёмонлашиши мумкин эканлигини билади” дейди инсайдер.

Бироқ Селенанинг яқинлари, айниқса волидаси ушбу муносабатларга қатъий равишда қаршилик кўрсатмоқда. Хонанданинг яқинларини унинг юрагини кўп бор парчалаган инсон билан қайта топишиб олганидан ҳавотирга тушишган. Бундан ташқари, Селенанинг онаси қизи билан юзага келган Жастин мавзусидаги мунозарадан сўнг шифохонага тушиб қолди. Хабарда айтилишича, хонанданинг онаси жуфтлик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганига қаршилик қиляпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Селена Гомеснинг онаси Жастин Бибер сабаб шифохонага тушди