
Жаҳонга машҳур хонанда Энрике Иглесиаснинг Тошкентдаги концерти россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг кўмагида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Nuz.uz»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Энрике Иглесиаснинг Тошкентдаги концерти 28 декабрь куни «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган (шу сабаб таниқли сўз устаси Обид Асомовнинг уч кунлик концертидан бир куни 2018 йилга ўтиб кетди).
«Nuz.uz» хабарига кўра, испаниялик хонанданинг концерти чипталари Маданият вазирлиги ва Ёшлар Иттифоқи, шунингдек, бошқа жамоат ташкилоти ва Меҳрибонлик уйлари орқали иқтидорли, фаол ёшларга тарқатилади.
Бундан ташқари, ўқишда ва жамоатчилик ишларида маълум бир ютуқларга эришган ўқувчи ва талабалар ҳам Энрике Иглесиаснинг концерти чипталарини қўлга киритишлари мумкинлиги айтилмоқда.
Аввалроқ россиялик миллиардер Алишер Усмонов бошқа таниқли хонандалар — Робби Уильямс ва Хосе Каррерасларнинг Тошкентдаги концертларини уюштиргани айтилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар