Куни кеча, 28 декабрь куни Истиқлол санъат саройида испан хонандаси Энрике Игласиаснинг концерти бўлиб ўтди. Эркин руҳда ўтган концертда хонанда мухлислар билан мулоқот қилди, улар билан бирга куйлади. Очиғи, ўзбек шоу-бизнеси учун хос бўлмаган бундай эркинлик ўзбек санъат шайдоларини бироз эсанкиратиб қўйди чоғи. Чунки, концертга келган ёшлар мазза қилиб қўшиқ тинглаш ўрнига санъаткорга росмана халал беришди. Буни концертдан олинган видеолардан ҳам яққол кўриш мумкин.
Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозим, Энрикежон ҳам ўзимизга ўхшаган, Худонинг ожиз бандаси экан! Концертидан фонограммадан фойдаланиб, ўзбек шоу бизнеси вакилларини хижолатчиликдан қутқариб кетди! Отасига раҳмат!
Ўзбек қизининг санъаткор олдига, саҳнага югуриб чиқиши, уни қучоқлаб суратга тушиши эса ҳаммасидан ошиб тушди. Яна бир ўзбек қизи кимсан Энрикежон билан қучоқлашиб рақс тушди. Энди қизлар анча пайтгача бу қилган ишини дугоналарига мақтаниб юриши аниқ. Бегонамас, дунё танийдиган хонанда ахир! Фалон пулга билет сотиб олиб концертга кирганлар, пулга ҳам билет тополмай сарсон бўлганлар бор ахир!
Хуллас, Энрике Игласиасни кўрдик, бунинг устига, унга ўзимизни кўрсатишга ҳам улгуриб қолдик. Яшавор, ўзбек!
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда