
— Қорқиз бўлсангиз, Янги йилда болаларга нима совға қилган бўлардингиз?
Муниса РИЗАЕВА,
хонанда:
— Ҳар битта боланинг ўйинчоқлари бўлиши тайин, аммо шундай бўлса-да, бола ҳеч қачон ўйинчоқлардан зерикмайди ва уни рад этмайди. Мен ҳам улар ёқтирган мультфильм қаҳрамонларини совға қилардим. Ширингина қизалоқларга, албатта, энг чиройли қўғирчоқларни олган бўлардим. Мен шу ёшга кирсам ҳам мухлисларим, яқинларим томонидан берилган юмшоқ ўйинчоқларни мамнуният билан қабул қиламан.
Байрам табриги:
— Саноқли кунлардан кейин бизни 2016 йил тарк этади. Мен бу йилдан миннатдорман, ўтаётган ҳар бир кунимдан хурсандман. Кейинги йил ҳам барчамизга омад эшикларини очсин, йўқотишлар бўлмасин! Кириб келаётган Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар