11:38 / 03.01.2018
6 078

“Юбилей билан, менинг қироличам!”: Уилл Смит рафиқасини тўйларининг 20 йиллиги билан гўзал тарзда табриклади

“Юбилей билан, менинг қироличам!”:  Уилл Смит рафиқасини тўйларининг 20 йиллиги билан гўзал тарзда табриклади
Янги йил байрами голливуд актёри Уилл Смит учун қўшалоқ тантана. Зеро у 20 йил аввал айнан шу куни севган аёли, Жада Пинкетт билан никоҳдан ўтган ва катта тўй маросимини уюштирган, дейилади хабарда.

Куни кеча 49 ёшли актёр рафиқасини тўйларининг 20 йиллик юбилейи билан табриклаш мақсадида Инстаграм ижтимоий тармоғига қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди ва табрик остига тўй кунида олинган суратлардан бирини илова қилди.

“20 йил аввал айнан шу куни қўл ушлашиб олганча дадил тарзда меҳроб томон борардик. Шу пайтдан бери англаганларим: Муҳаббат боғбонликка ўхшар экан. Мен сенинг гуллаб-яшнашинг ва ўзинг истаган каби бўлишинг учун кўмак беришга эътибор қаратишни ўргандим... Менинг мўрт худбинлигим эҳтиёж сезган одамга айланашингни талаб қилиш ўрнига... Мен орзуйингдаги эркак бўлишдан хурсандман. Бу мени бахтли қилади!
Мен билдимки, севги – эшитишни билиш экан! Севги – бор кучингни сарф этиш экан. Севги – эркинлик экан! Юбилей билан, менинг қироличам!”

Эслатиб ўтамиз, бахтиёр жуфтликнинг 19 ёшли Жейден исмли ўғил ва 17 ёшли Уиллоу исмли қизлари бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Юбилей билан, менинг қироличам!”: Уилл Смит рафиқасини тўйларининг 20 йиллиги билан гўзал тарзда табриклади