19:00 / 04.01.2018
10 774

Муниса Ризаева: “Ижоддан кўнглим қолди, ишлагим йўқ, чарчадим…”(Видео)

Муниса Ризаева: “Ижоддан кўнглим қолди, ишлагим йўқ, чарчадим…”(Видео)
Яқиндагина журналист, “Ўзбегим таронаси”нинг радиобошловчиси берган интервьюсида санъаткорга “тош отаверишларига” қарши фикрлар билдирган. Оддийгина вазиятларда ҳам айнан санъаткорни танқид қилаверишлари, негатив муносабатлар санъаткорга ёмон таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган журналист ўз ҳамкасбларининг баъзиларини бундай қилмасликка чақирди. Нафақат ҳамкасбларига, балки халққа, муxлисларга айтилган ушбу гапларга “Беном” гуруҳи солисти Комил ва ҳонанда Муниса Ризаева ҳам аралашди. Ҳаттоки Муниса Ризаева: “Базан ижоддан совуб кетаман, кўнглим қолди, аввалгидай ишлагим келмайди, чунки танқид қилаверишади” дея айтган.

Бу фикрларнинг бир қанчаси тўғри, албатта. Ким хато қилмайди, кимда айб йўқ? Одамлар кундан-кунга ғийбат ва майда гапларга ўралашаётгани рост. Муҳокамаларда ҳам биз инсонлар ҳамма нарсага аралашавермаслигимиз лозим. Аммо “Танганинг икки тамони бор”, деганларидай, баъзи шов-бизнес вакиллари ҳам оппоқ эмас. Халқнинг назарида бўлиш дегани фақат қарсаклар ва ширин мақтовлар ёмғирида қолиш дегани деб ўйлаш хато. Қолаверса , санъаткорнинг ҳар бир қадами одамлар нигоҳи ва муҳокамасида экан, шунга кўра, ўзларини сипо ва фаросатли тутиш фойдадан холи бўлмайди. Ахир санъат, фақатгина ҳайбаракаллачилик эмас, балки асл маданият дегани-ку!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева: “Ижоддан кўнглим қолди, ишлагим йўқ, чарчадим…”(Видео)