2017 йил давомида Ўзбекистонда 28 та хонанданинг концерт дастурига рухсатнома берилмаган. Уларга сценарий ва концерт дастуридаги камчиликлар учун “Ўзбекконцерт” давлат муассасига келиб тушган мурожаатлар бўйича рад жавоби берилган. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров 2017 йил якунлари ва 2018 йил режаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Йил давомида концертлар ва томоша тадбирларини ташкил этиш эксперт комиссиясининг 26 маротаба йиғилиши ўтказилиб, 610 та бир маротабалик концерт-томоша рухсатномаси берилган.
Концерт дастурлари қўйиш учун мурожаат билан чиққанлар эксперт комиссияси томонидан рад этилишининг асосий сабабларидан бири – концерт ташкилотчиларига бўлган ишончсизлик, аввалги концертларда йўл қўйилган жиддий хатолар ҳамда сценарийнинг ғоявий жиҳатдан суст эканлиги.
“Нигора Сойим медиа” компанияси эронлик хонанда Арашни олиб келамиз, деди. Катта шов-шув қилинди. Концерт 2017 йилнинг 13 октябрь кунига белгиланди, кейин 31 октябрга кўчирилди. Охир-оқибат Араш Ўзбекистонга келмади. Улар ўртасидаги шартнома талаблари қайсидир тараф томонидан бажарилмади. Ва ўз-ўзидан эксперт комиссиямизда бундан буён бу концерт ташкилотчиларига нисбатан ишончсизлик бўлади”, дейди Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Музаффар Сайфуллаев.
Манбa: qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда