Беғуборим, покизам менинг,
Дилхуморим, жоним эркаси.
Париларга андозам менинг,
Хонадоним, кўнглим бекаси.
Сенга доим илиндим – малол,
Малолларим дасталар бўлди.
Мени дея, эй умри ҳалол!
Соғ жонларинг хасталар бўлди.
Тилди гоҳо дилингни бўҳтон,
Сенинг томон бўла олмадим.
«Бор қилмоқчи бўлдилар йўқдан»,
Ҳақиқатни кўра олмадим.
Кечир гулим ранжитганларим,
Озорларим жонингдан ўтган…
Ёдимда кўп кечикканларим,
Сенчи?
Фақат кутганинг – кутган.
Шунда ҳам бир сўз демайсан-а?
Нолимоқлик сен учун ордай.
Менчи?
Ширин сўзим қизғониб –
Бир эркалаб қўймадим, бордай!
Бас, иқрорман, бўлдим тубанроқ,
Кетинг десанг хафа бўлмайман.
Лек азизам, кўзлари мунчоқ,
Энди сени хафа қилмайман!!!
Сирожиддин АСҚАРОВ
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади