
Дам олишдан кейин кўзи қизариб ишга келган ходимдан бошлиқ сўради:
— Нега кўзларингиз қизарган? Уйқуга тўймадингизми?
— Йўқ! Ишхонани соғиниб, йиғладим!..
***
Бир киши ҳамкасбига шикоят қиляпти:
— Эрталаб ухлагинг келади, кундузи овқат егинг, кечқурун дам олгинг. Ишлашга вақт йўқ!
***
— Зебохон, менга исмингиз жудаям ёқади!
— Раҳмат. Уни туғилган кунимга совға қилишган.
***
Дунёдаги энг омадсиз балиқчи чувалчангининг 14 ёшини нишонлади.
***
Э, худойим, мени катта маош билан жазола! “Шунча пулни нимага сарфлайман энди”, деб бир қийналай!
***
Эрта тонгда турибоқ, кўзгуга қарадим. Ўзимни танимадим… Демак, энди бой бўлар эканман.
***
Онасиникига кетиб қолган хотин эрига қўнғироқ қилди:
— Кетганимга олти ҳафта бўлди. Наҳотки, қўнғироқ қилиб айтадиган бирорта сўзингиз ҳам бўлмаса-я?!
— Бор!
— Айтинг!
— Раҳмат!
***
Аслини олганда ишга боришим кераклигини тўғри қабул қиламан. Аммо у ерда ўтириб, уйга қайтиш вақтини нақ 8 соат кутиш азоб!
***
— Дадажон, ойим сиз уйда пайпоқда шиппаксиз юришингизни тайинладилар, — деди бола отасига.
— Нимага? — сўради ота.
— Нимагалигини дадангга айтма, дегандилар. Бу иккаламизнинг кичкинагина сиримиз бўлиб қоларкан.
— Айтақол, илтимос, она қизим?
— Майли, фақат ойим билмасин. Кеча шу уйдаги гиламнинг устида игна йўқотиб қўйган эканлар, шуни ўзингиз топиб беришингизни хоҳлаяптилар…
***
— Менга ойижоним, ҳар битта олган “беш” баҳоим учун биттадан ширин кулча олиб берадилар, — мақтанди бир қиз дўконда.
— Ҳа, кўринишингдан аълочи қизга ўхшаб турибсан!
***
— Дадаси, ростини айтинг, менга гилам олиб берасизми, йўқми?
— Ҳозирча, супургида учиб тур!
***
Яқинда “Нимани мақтасанг, ўшасиз қоласан”, деган бир ажойиб гапни эшитиб қолдим. Шундай экан азизларим, яхшилаб эшитиб олинглар… Мен 2та кредитим ва ортиқча вазним билан мақтаняпман!
***
Хотинга маошнинг ҳаммасини бериш қийин эмас. Уни маошнинг ҳаммаси шу эканлигига ишонтириш қийин.
***
— Ўртоқ ҳайдовчи, мумкин эмаслигини била туриб, нега машинангизнинг ойналарини қорайтириб олдингиз?
— Чунки мен машинани ёмон ҳайдайман!
— Нима, бу ёрдам берадими?
— Албатта, ким экан, деб қараганлардан уялиб, бекинаман!
***
Тиқилинч автобусда бир қиз оёғини босиб олган йигитга бақирди:
— Ҳайвон!
— Танишганимдан хурсандман!
***
Тадбиркор аёлнинг бизнес плани:
Эрдан пул ундириш!
***
— Бир нарсага ҳайронман, — деди аёл дугонасига. — Эркаклар бизга аввалига ширинлик, турли-туман шоколадлар совға қилишади-да, кейин ўзлари “Нега семириб кетаяпсан?” деб ҳайрон бўлишади. Ундан кўра фақат бриллиант зираклар совға қилишсин, ярақлаб юрайлик!..
Дилдора НАЗАРОВА тайёрлади.
Манба: tasvir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар