Хитойнинг радио, кино ва телевидение бош бошқармаси танасига ҳар хил тасвирларни тушириб, татуировка урдириб олган хонандалар ҳамда бошқа машҳур инсонларни ойнаи жаҳонга чиқишини тақиқлади. Бу ҳақда “Сина” ахборот портали хабар берди.
Бошқарма маданиятни парчаловчи, унга путур етказувчи ҳар қандай санъаткорни телеканалларда кўрсатмаслик талабини қўйди. Шунингдек, бундан буён Хитой телевидениесида беадаб, фикрлаш доираси тор, юксак ахлоқ фазилатларидан мутлақо бегона бўлган меҳмонлар, доим турли жанжаллар, машмашаларга аралашиб юрувчи, ёмон обрўга эга қўшиқчи ва актёрларни кўрсатиш ҳам маъқул кўрилмайди.
Бундай қарор биринчи қўлланган қўшиқчи рэп-ижрочи “GAI” бўлди. Уни “Singer” телешоусидан четлаштиришди, интернетдаги видеоклиплари “қулфлаб” қўйилди.
Манба: xs.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар