Аёл ҳақда жуда кўплаб асар бор…
Асарларда ундан ҳам кўп гаплар бор.
Эр зотига ҳусн бўлса жасорат,
Аёлларга гўзал хулқу, нафосат.
Эр деб атагайлар ҳақ сўз айтганни,
Хушламаслар ўз йўлидан қайтганни.
Аммо аёл борасида бўлак сўз
Нозик жинсни гўзал айлар ибо кўз.
Бўлсин десанг сатрларим байти соз,
Ҳаёли аёллар хаёлида ёз.
Эрни устун қўйиб ота-онадан,
Улар учун ордир чиқмоқ хонадан!
Хаёллари завжи учун бўлингай,
Тушида ҳам “дадаси” деб ялингай.
Ўзин сабр отлиқ ўтда тоблайди –
Худога итоат деб ҳисоблайди.
Эри ранжиб уйдан чиқиб кетса гоҳ,
Ўзин айблар бешуд деб ҳар қандай чоғ.
Узр сўраб чарчамагай баъзи дам
Эрин етмиш марта тавоф қилса ҳам.
Завжига чиройли либосин кияр,
Эр кулгусин кўрса таомдек тўяр.
…Ҳайрондирсиз, замонамиз аёли
Ўзгани мафтун айламак хаёли.
Борми ушбу мулоҳаза талқини:
Аёл деган сўрамасми ҳақини?
Жавобимиз оддийдир, эй биродар,
Аёл динда эркак билан баробар.
Аммо аёл сийратининг афзали
Хулқу итоатда бекам гўзали!
Чунки шундай яшаб ўтган Фотима,
Шундан ўзингга ол гўзал хотима.
Фотимаи Заҳро қилмай ҳеч ирим,
Алидан йиғлаблар сўрмиш кечирим.
Кўзи шишган қизин Росул кўрмишлар,
Бу ҳолатнинг баёнини сўрмишлар.
Тинглаб куёв тутган оғир мавқифни,
Қара, қандай берибдилар тавсифни:
Росул демиш: “бўлмасайди шул таъзим,
Жаҳаннамга тушардингиз, жон қизим!”
Ҳой оналар, ҳой аёллар, тинглангиз,
Қай аҳволда Росулуллоҳ суйган қиз!
Сиз неларни истаяпсиз, билмадим,
Сийрат ўқиб, ёт хулоса қилмадим.
Эрлар мақталганин кўрдим жанггоҳда,
Аёлларни эри суйган даргоҳда!
Олам суйган олима аёллар ҳам
Қилмаганлар жоҳил эрларин мулзам!
Эй ожиза, эҳтимол, бу кулгудир,
Лек олималик насибаси шудир!
Ўтмиш гувоҳ, сингиган қонигача
Эрин кутган умр поёнигача.
Эркак она пойидан истар жаннат,
Эр босган из аёлига кифоят!
Аҳли оқил бу сўзларга кулмайди
Тарих бошқа ривоятни билмайди! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди