Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов хусусий телеканалларда намойиш этилаётган сериалларни танқид қилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг ишончли манбалари хабар етказди.
Маълум қилинишича, Бош вазир Абдулла Арипов раислигида Вазирлар Маҳкамасида “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонининг ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Унда Бош вазир Абдулла Арипов хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган сериалларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берган.
Кеча “Qalampir.uz” интернет нашрида айнан хусусий телеканалларга эфирга узатилаётган сериаллар ҳақида “Демади деманг: “Севги изтироби”дан орттирилган асоратлар бадалини кўп йиллар тўлаймиз” номли мақола чоп этилган эди. Унда муаллиф “Зўр ТВ” телеканали орқали намойиш этилаётган “Севги изтироби” (“Кара севда”) сериали орқали кириб келаётган маънавий таҳдидлар ҳақида мулоҳазаларини баён этган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»