“Ўзбектелеком” АК Россиянинг йирик “Ivi” онлайн-кинотеатри билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзолашни режалаштираяпти.
Мазкур бренд “Warner Brothers”, “Paramount Pictures”, “Fox”, “Sony Pictures”, “NBC Universal”, “Disney”, “BBC”, “Мосфильм”, “Базелевс”, “Централ Партнершип” ва бошқа шу каби йирик ишлаб чиқарувчилар контентидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиб келаяпти, деб ёзади “Спутник”.
“Биз Россия бозори етакчиси — “Ivi” ва яна бир нечта хориж компаниялари билан музокаралар олиб бораяпмиз. Яқин ойлар ичида, кўпи билан ярим йилда, нафақат интернет ва IPTVдан фойдаланиш, балки чет эллик етказиб берувчилар контентига пуллик обуна бўлиш имкониятларини ўз ичига олган ижтимоий тариф режаларини ишга туширишни мўлжаллаб турибмиз”, — дейди “Ўзбектелеком” АКнинг маркетинг ва тижорат ишлари бўйича директори Евгени Вишневский.
Унинг сўзларига қараганда, хориж контент етказиб берувчилари нафақат Ўзбекистон бозорига ўз маҳсулотлари билан кириш, балки бу ерда мустаҳкам жой олишни мақсад қилган. Масалан, улар Россия ва Ғарбда машҳур бўлган контентни ўзбек тилига ҳам ўгиришни режалаштирган.
“Бундан ташқари, чет эл компаниялари маҳаллий кино ишлаб чиқарувчилар ва студиялар билан ўзбек фильмлари ва сериалларини ўз платформаларига жойлаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилган”, — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбектелеком” АК мамлакатда етти йилдан бери абонентларга турли интерактив сервис хизматларидан фойдаланиш имконини берадиган янги авлод телевидениеси – IPTVни жорий этиб келаяпти. Бунинг шарофати билан нафақат бир томонли режимда телекўрсатувларни томоша қилиш, балки уларни сақлаб қўйиш, ўзига қулай пайтда қайта кўриш қулайликлари яратилаяпти. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин