10:10 / 05.03.2018
3 702

“Оскар”да “энг қисқа нутқ” учун махсус совға қўйилди

“Оскар”да “энг қисқа нутқ” учун махсус совға қўйилди
“Оскар” тақдимоти бошловчиси Жимми Киммел мукофотни қўлга киритган лауреатга сув мотоциклини совға қилишга ваъда берди. Бунинг учун мукофот соҳиби энг қисқа нутқ сўзлаши керак бўлади. АҚШ киноакадемиясининг тўқсонинчи тақдимоти Лос-Анжелесда бўлиб ўтмоқда.

Кеча бошловчи ғолиблар истаганини гапиришлари мумкинлигини, аммо у ҳар бир гапирилган нутқ вақтини ҳисоблаб боришини маълум қилган эди. Маълумотларга кўра, ғолиб нархи 17 минг АҚШ доллари турадиган мотоцикл билан тақдирланади.

Совғага қўйилган сув мотоциклини “Долби” тетрида британиялик актриса Хеллен Мюррей намойиш этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Оскар”да “энг қисқа нутқ” учун махсус совға қўйилди