10:49 / 05.03.2018
4 977

Оскар-2018: Илк ҳайкалчалар ўз эгаларига топширилди

Оскар-2018: Илк ҳайкалчалар ўз эгаларига топширилди
АҚШда 90-марта ўтаётган “Оскар” киномукофотлари тақдимотида илк ҳайкалчалар ўз эгаларига топширилди. “Оскар” мукофоти 24 йўналиш бўйича ўз эгаларига топширилади.

“Иккинчи пландаги энг яхши аёл роль” учун мукофот “Тоня барчага қарши” фильмида роль ижро этган актриса Эллисон Женнига топширилди.

Ушбу йўналишда мукофот учун, шунингдек, актрисалар Мэри Жей Блайж ("Мадбаунд фермаси"), Октавия Спенсер ("Сув шакли"), Лори Меткалф ("Бёрд хоним") ва Лесли Мэнвилл ("Кўринмас ришта") ҳам даъвогарлик қилгандилар.

“Иккинчи пландаги энг яхши эркак роль” учун мукофот “Эббинг чегарасидаги уч билборд” фильмида роль ижро этган актёр Сэм Рокуэллга насиб қилди.

Фото: AP Photo / Chris Pizzello
Ушбу йўналишда мукофот учун, шунингдек, актёрлар Уиллем Дефо ва Вуди Харрельсон ("Эббинг чегарасидаги уч билборд "), Ричард Женкинс ("Сув шакли "), Кристофер Пламмер ("Дунёнинг барча пуллари") ҳам даъвогарлик қилгандилар.

Фото: AP Photo / Chris Pizzello
“Коко сири” мультфильми энг яхши тўлиқ метражли мультфильм йўналишида “Оскар”га лойиқ топилди.

“Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм” йўналишида эса Миллий баскетбол уюшмасининг 5 карра чемпиони Коби Брайантнинг “Қадрдон баскетболчи” фильми ҳайкалча билан тақдирланди.

Фото: AP Photo / Chris Pizzello
Рёжиссёр Брайан Фогелнинг “Икар” ҳужжатли фильми ҳам “Оскар”сиз қолмади. Ушбу фильмда Россиядаги допинг-можаро ҳақида сўзланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Оскар-2018: Илк ҳайкалчалар ўз эгаларига топширилди