“Оскар” киномукофотлари тақдимотининг бош мукофотлари ўз эгаларига топширилди, деб ёзади Кун нашри.
Жумладан, “Энг яхши актёр” йўналишида “Оскар” актёр Гэри Олдменга “Қоронғи даврлар” фильмидаги Уинстон Черчилл роли учун тақдим қилинди.
Фото: Mario Anzuoni/Reuters
Ушбу йўналишдаги мукофотга қуйидаги актёрлар номзодлари ҳам қўйилган эди: Тимоти Шаламе (“Мени ўз исминг билан ата”), Дэниел Дэй-Льюис (“Кўринмас ришта”), Дэниел Калуя (“Нари кет”) ва Дензел Вашингтон (“Роман Израэл, Esq.”).
“Энг яхши актриса” йўналишида “Оскар” Фрэнсис Макдормандга “Эббинг чегарасидаги уч билборд” фильмидаги роли учун насиб қилди.
Фото: Mario Anzuoni/Reuters
Ушбу мукофот учун шунингдек қуйидаги актрисалар кураш олиб боргандилар: Салли Хокинс (“Сув шакли”), Сирша Ронан (“Бёрд хоним”), Мэрил Стрип («Махфий ҳужжат”) ва Марго Робби (“Тоня барчага қарши”).
Шунингдек, “Энг яхши режиссура” учун мукофот “Сув шакли” фильми режиссёри Гильермо дель Торога топширилди.
Фото: Mario Anzuoni/Reuters
Унга бу йўналишда қуйидаги номзодлар рақиблик қилишганди: Кристофер Нолан (“Дюнкерк”), Жордан Пил (“Нари кет”), Грета Гервиг (“Бёрд хоним”) ва Пол Томас Андерсон («Кўринмас ришта”). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди