Озода Нурсаидова 10 йиллик танаффусдан сўнг «Истиқлол»да концерт бериши мумкин

  • 13-03-2018, 20:37
  • 2 709
  • Маданият
  • Озода Нурсаидова 10 йиллик танаффусдан сўнг «Истиқлол»да концерт бериши мумкин
    Озода Нурсаидова куз ойларида «Истиқлол» санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этиш учун «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига мурожаат этганини маълум қилди. Бу ҳақда хонанда Туркиядаги яккахон концерт дастури олдидан журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Туркиядаги концерт дастуримиз 1 апрель куни, 50-60 кишилик оркестр билан, 100 фоиз жонли ижрода бўлиб ўтади. Ушбу дастурда анча йиллардан буён йиғилган тароналар ҳамда ўнта янги қўшиқни куйлашни режалаштирганмиз. Концертда жами бўлиб 22 та тарона куйлашга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Туркиядаги ижодкорлар билан анча йиллардан буён ижодий ҳамкорлик қиламан, мазкур дастуримизни анча йиллик меҳнатнинг ҳисоботи деса ҳам бўлади. Концерт дастуримиз бўлиб ўтадиган Grand Pera Emek Sahnesi зали 700 кишига мўлжалланган бўлиб, бу жойнинг акустикаси яхшилиги ҳамда қадимий жой бўлгани учун дастуримизни шу ерда тақдим қилишни мўлжаллаганмиз. Концерт зали талабларидан келиб чиқиб, дастурга кириш нархларини қимматроқ қилиб белгилашган экан. Биз ташкилотчилар билан келишиб, дастурнинг чипта нархларини имкон қадар арзонроқ қилдик. Насиб қилса, куз ойларида «Истиқлол» санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этиш учун «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига мурожаат қилганмиз.
    Озода Нурсаидова, хонанда

    » » Озода Нурсаидова 10 йиллик танаффусдан сўнг «Истиқлол»да концерт бериши мумкин