Биз санъаткорларни яратган образлари, бетакрор рақсларию қўшиқлари учун яхши кўрамиз. Лекин шоу-бизнес олами шафқатсиз. Шу боис бўлса керак, кўп ҳолларда юлдузлар пиар учун ҳам турфа ёлғонларни ишлатишади. Болливуд актрисаси Дипика Падукони ҳам бу борада ҳамкасбларидан ортда қолаётгани йўқ.
Ҳинд актрисалари биринчи навбатда, туғилган йили борасида ёлғон ишлатишга одатланиб қолишган. «Севишдан қўрқма» фильми промошоуси олдидан мухлислар дебютант актрисанинг 19 ёшда эканлигидан ҳайратга тушишганди. Бутун суратга олиш гуруҳи буни тасдиқлар, Шоҳрух Хон эса «Бола меҳнатини эксплуатация» қилаётгани билан ҳазиллашарди. Аммо бу ёлғонни Дипиканинг ўзи фош қилиб қўйди. Олдинига актриса суҳбатларининг бирида «Ўғирланмаган келин» фильмини 9 ёшида томоша қилганини айтди. Кейин эса 2008 йилги интервьюсида: «Синглим мендан 5 ёш кичкина. У ҳам отам каби спортчи бўлишни истайди. 19 ёшида яхши натижаларга эришиб бўлди», деди. Оддийгина ҳисоб-китоб натижасида шуни билиш мумкинки, Дипика 1986 йил эмас, балки 1984 йилда дунёга келган. «Севишдан қўрқма» фильми экранга чиққанида актриса 19 ёш эмас, балки 21 ёшда бўлган.
«Йигитлар билан учрашмайман», деган эди 2010 йилги интервьюсида актриса. Бу гаплар барчанинг кулгисини қистатди. Сабаби, кино оламига кириб келгунига қадар Дипика уч йил Нихар Пандей исмли йигит билан учрашгани, кейин эса Ранбир Капур учун уни ташлаб кетгани ҳеч кимга сир эмасди.
Болливудда экранга чиқиши кутилаётган фильмга қизиқишни орттиришнинг энг яхши усулларидан бири каттагина можарога аралашиш саналади. Бу усулдан Дипика ҳам фойдаланган. «Янги йилингиз билан» фильми экранга чиқишидан аввал актрисанинг фильмдаги очиқ-сочиқ либослардаги рақси туфайли чигаллик юзага келди. Фильм трейлери намойиш этилгач, «Times of India» нашри актрисани кескин танқид қилди. Бундан ғазаб отига минган актриса ўзининг имкониятлари ҳамда ҳақ-ҳуқуқи ҳақида кўп гапирди. Хуллас, нашрнинг рақси ва либослари борасидаги танқиди ўринсиз эканлигини айтиб, мухбирларга эътироз билдирди. Аммо бундан бир йил муқаддам Дипиканинг ўзи Катрина Каифнинг денгиз бўйида дам олиш вақтида чўмилиш кийимидаги суратлари тарқалиб кетганида уни танқид қилиб, одоб-ахлоқдан дарс берганини унутиб қўйганди. Лекин бу кўпчиликнинг эсида турган экан. Шундан сўнг Дипика барчанинг кўз ўнгида иккиюзламачиликнинг ёрқин намоёндаси бўлди-қолди.
Дипиканинг ҳозирча охирги ёлғони 2016 йилда бўлди. «Пику» фильмидаги роли учун энг яхши актриса деб топилганида «Filmfare» мукофотини олиш учун саҳнага чиққан Дипика отасининг хатини ўқиб, кўпчиликнинг кўзига ёш келтирган эди. Аммо орадан ҳеч қанча ўтмай, бу Пракаш Падуконнинг қизига ёзган таъсирли хати эмас, балки ёзувчи Судхи Меноннинг «Мерос: мўътабар ота-оналарнинг қизларига хатлари» номли китобидан олинган жумла эканлиги аён бўлди.
Нима учун актриса бундай йўл тутди ва ҳақиқатни яширди, ҳеч бўлмаса муаллифга илиқ сўзлари учун миннатдорчилик билдириши ҳам мумкин эди-ку? Хуллас, нима бўлган тақдирда ҳам, бу томошабинларда ёқимсиз таассурот уйғотгани, шубҳасиз.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин