06:30 / 19.03.2018
5 023

Россияда ЖЧ-2018 олдидан Ўзбекистон маданий мероси намойиш этилади

Россияда ЖЧ-2018 олдидан Ўзбекистон маданий мероси намойиш этилади
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 6—8 июнь кунлари 300 дан ортиқ олим ва экспертлар иштирокида «Ўзбекистон маданий мероси» халқаро конгресси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Конгрессда Ўзбекистон маданий меросига бағишланган олтита китоб-альбом, шунингдек Алишер Навоий ҳаётлигида ёзилган асарларининг факсимиле нусхалари тақдим этилади.

«Конгресс ўтказиладиган кунларда Санкт-Петербургдаги йирик музейларда Ўзбекистон маданий мероси намуналари кўргазмаси ҳам отказилади. Экспозициялар намойиши учун Россия этнографик музейи, Шарқий қўлёзмалар институти, Эрмитаж, Россия миллий кутубхонаси ва шу каби йирик бинолардан майдончалар ажратилган», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон маданияти кунлари Санкт-Петербург шаҳрида футбол бўйича чемпионат олдидан ўтказилаётгани эса унга янада кўпроқ эътибор жалб этади.

Конгресс доирасида Ўзбекистон ҳунармандлар томонидан ижодий лаборатория ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Шунингдек, Россия музейларига замонавий декоратив-амалий санъат намуналари ҳам топширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Россияда ЖЧ-2018 олдидан Ўзбекистон маданий мероси намойиш этилади