10:56 / 24.03.2018
7 326

Шерали Жўраев оиласидаги аёллар ҳақида гап очди...

Шерали Жўраев оиласидаги аёллар ҳақида гап очди...
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев “Суғдиёна” газетасининг журналисти билан бўлган суҳбатда оиласидаги аёллар ҳақида сўз очди.

— Менда қатьият, шижоат, қаттиққўллик бўлса – отамдан, юмшоқкўнгиллик – онамдан. Онам Баҳринисо ая ўрта бўйлик, юмшоқкўнгил инсон эдилар. Бутун умри меҳнатда ўтган, оиладаги 6 фарзанднинг парвариши, рўзғор хизматларидан қадди букилса-да, ҳеч нолимаган инсон. Бутун умр дуо қилиб ўтди, дуо қилганда ҳам ўзига сўрамасди, балки бутун халқни дуо қиларди. 95 ёшларида ётган жойларидан ҳам намоз ўқиб ўтдилар.

Аёлим онамнинг дуоларини кўп олган, энди ўзи ҳам у кишига ўхшаб бораяпти. Уч қизим бор: Шукрона, Баҳрона, Муштарий. Шукрона психологияни битирди. Баҳрона ва Муштарий бу йил талаба бўлишди. Қизларимиз мактабдан ташқари илмни уйда олишди, ҳозир ўқишга ҳам қизларни машина олиб бориб олиб келади, тамом. Кўчада кўп юришмайди, ҳар ҳолда фалончининг қизи деган номлари бор. Қизларни авайлаб-асраш керак. Қиз бола кўпроқ отасидан хусусият, фазилат оларкан. Қизларимга мендан кўп нарса ўтган, бу қувонтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шерали Жўраев оиласидаги аёллар ҳақида гап очди...