19:50 / 27.03.2018
6 903

Ҳилола Ҳамидова: "Қандай қўшиқ куйламай, ҳамиша муҳокама қиларди, босим ўтказарди..."

Ҳилола Ҳамидова: "Қандай қўшиқ куйламай, ҳамиша муҳокама қиларди, босим ўтказарди..."
Унинг ўзи учун англаган ҳақиқатлари кўп. Ўта сабрли бўлса-да, пичоқ суякка бориб қадалганида дош бериши қийин. Бир неча йиллардан буён самарали ижод қилиб келаётган хонанда Ҳилола Ҳамидова билан учрашув баҳонасида ўзимизни қизиқтирган анча саволларга жавоб топдик.

— Асли ижодни «Мақомчилар ансамбли»дан бошлагансиз-а?
— Йўқ, иш фаолиятим мазкур ансамблда бошланган. Ижодни эса миллий ва замонавий эстрада йўналишларида куйлаш билан бошлаганман.

— Ансамблда кўп ишламадингиз?
— Тўрт йил! Ростини айтсам, у ернинг муҳити менга тўғри келмади. Пичоқ бориб суякка қадалгач, кетишим кераклигини тушундим. Ёш эдим, айрим ҳамкасбларимнинг муносабати сабаб ансамблни тарк этишга мажбур бўлдим. Ўзимга қолса-ю, ҳозиргача иш фаолиятимни давом эттираётган бўлардим. Ҳар замон ансамблга бориб, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоиловдан йўл-йўриқ сўраб тураман.

— Бундан чиқди ўз хоҳишингиз билан кетмагансиз, тазйиқ ўтказишган?
— Ҳа! Айримлар билан курашишни истамадим, у пайтлари асосий мақсад-муддаом ижод қилиш бўлган, ваҳоланки арқонни узун ташлаб қўйгандим.

— Устоз санъаткор Таваккал Қодировнинг «Шунчаму» қўшиғини куйлаб чиққанингизда ҳамкасбларингиздан бири сизга кун бермаган, деб эшитгандим?..
— Фақат шу ашулани деб эмас, балки ҳар бир экрандаги чиқишим, ҳатто шахсий ҳаётимгача салбий муносабатлар бўлган. Қандай қўшиқ куйламай, ҳамиша муҳокама қилинарди. Ҳар куни ўзингизга нисбатан босим қилинаётганини кўриб, билиб яшаш жуда қийин.

— Эҳтимол ўша одам сизга ҳасад қилгандир?
— Бир нима деёлмайман, бир менга эмасди унинг бундай муносабати. Бошқалар индамай чидашлари мумкиндир, аммо Наврўз байрами тантанасида менинг овозим билан ижро қилинган қўшиқни куйлаб чиққанида, «ёрилдим». Ўша жойнинг ўзида «Етар бас» дея ансамблдан кетишимни айтганман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳилола Ҳамидова: "Қандай қўшиқ куйламай, ҳамиша муҳокама қиларди, босим ўтказарди..."