
Ғам бизни синади биттама битта –
Содда фуқарою даҳоси билан.
Қиёматда ҳали уйғонмасайдик
Шу мушкул синовнинг баҳоси билан?!
Кўксимизни нечун тутмадик Йўлга,
Ўнг қолиб, бурилдик иблисий сўлга.
Ёмғирдан қочгандик, тутилдик дўлга,
Қолдик ўткинчи нафс сафоси билан.
Кулиб қарши олди шайтон йўлакда,
На ерда азизмиз ва на фалакда:
Амал йўқ, улуғвор манзил тилакда
Фақат мусулмонлик даъвоси билан.
Миллат этагида умри ўтганлар –
Аслида энг тўғри йўлни тутганлар.
Беҳдир кўчат экиб, мева кутганлар,
Битмас иш фақат қўл дуоси билан.
Кўзларинг қаърида кўҳна бир имло
Чирқиллар сернола, шоҳидсан илло...
Бирор бир ечимни изла, Хайрулло,
Дардни юборган-ку давоси билан.
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг