21:53 / 11.04.2018
4 145

Пардоздаги хатоликлар

Пардоздаги хатоликлар
Ҳар бир аёл имкон қадар ёш ва чиройли кўринишни истайди, афсуски, вақтнинг олдида барчамиз ожизмиз. Лекин неча ёшда бўлишдан ташқари қандай кўринишда бўлишимиз ўзимизга боғлиқ.

Келинг, ёшимизга ёш қўшадиган пардоздаги хатоликларни кўриб чиқсак. Баъзида бўлса ҳам хатоликка йўл қўйиб турадиган Голливуд юлдузлари бизга ёрдам беради.

Қошлар
Қошлар пардозида енгиллик ва табиийликка эътибор қаратиш зарур. Ёш қўшадиган ип каби қошлар керак эмас. Фломастер каби бўялган қошлар ҳам ўринсиз. Бу ерда олтин ўрталик зарур. Яъни юмшоқ чизиқ ҳамда табиий қалинликни сақлаб қолинг. Пардозда, яхшиси, ҳозирда урфга кирган қошлар учун тенлардан фойдаланган маъқул.

Туш
Туш танлашда киприкларга ҳажм берадиганини танлаш керак. Бундай тушлар нигоҳни очиқ, кўзларни эса каттароқ кўрсатади. Тушни бир қатлам суртган
маъқул, қалин суртиш кўзларни кичикроқ кўрсатиб, ортиқча эътибор тортади. Бундан ташқари, пастки киприкларга туш суртманг. Акс ҳолда, улар кўз остидаги шишларни кўрсатиб қўяди.

Подводка
Кўзлар остига чизиладиган қалин подводкадан ҳам чекланинг. Бундай подводка ҳам ёшга ёш қўшиб, ҳорғин кўриниш беради. Қалин, график стрелкаларнинг ўрнига енгил растушёвкаларни танлаган маъқул. Унутманг, пардоздаги барча кескин чизиқлар фақат ёшингизга ёш қўшади.

Тональ креми
Юзни худди ниқоб кийиб олгандай қилиб кўрсатадиган, тўқималарни ёпиб оладиган қалин текстуралардан воз кечган маъқул. Айниқса, сиз қуруқ юз териси соҳибаси бўлсангиз. Қалин суртилган тональ креми ажинларни кўрсатиб, нотабиийликни пайдо қилади. Яна табиий терингиз рангига яқин ранг танлашни ҳам унутманг, қорамтир тональ креми ёш қўшади.

Лаб бўёғи
Ҳозирда урфда бўлса-да, тўқ ранглар ёшни каттароқ кўрсатишини унутмаслик зарур. Лаб бўёғида ҳам кескин чизиқлардан қочинг. Контур қаламини ҳам лаб бўёғи рангига яқинини танлаш зарур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Пардоздаги хатоликлар