
Ушбу танловда ҳаммаси бўлиб 12 номзод иштирок этди. Танлов талаби шундай эдики, қизлар ғолиб бўлиш учун мода оламидаги қобилиятини, ижодий салоҳиятини намойиш этиши лозим эди. Шоҳсана дефиле — модани атрофлича намойиш этиш шартини аъло даражада адо этди. Ижодий шарт бўйича Майкл Жексон стилидаги рақси ҳайъат аъзоларини ҳайратга солди. Шундай қилиб, Шоҳсана кейинги «Мисс Осиё-Россия-2018» гўзаллик танловига йўлланмани қўлга киритди.
Шоҳсана Владивосток университети Психология факультетининг учинчи курсида таълим олмоқда. Талабалар педагогик отрядининг фаол иштирокчиси. Биз ҳам юртдош қизимизни ажойиб ғалаба билан чин кўнгилдан муборакбод этиб қоламиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар