
Бугун, 25 апрель куни СССР халқ артисти, Ўзбекистон халқ артисти, таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосов ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Xabar.uz» нашри маълум қилди.
Шуҳрат Аббосов 1931 йилнинг 16 январида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Унинг «Маҳаллада дув-дув гап», «Тошкент — нон шаҳри», «Отамдан қолган далалар» каби бир қатор фильмлари халқ қалбидан жой олган.
Сўнгги кунларда Шуҳрат Аббосов соғлиги ёмонлашгани сабабли шифохонада даволанаётган эди.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар